«Барселона» Альварес учун 100 миллион еврони адолатли нарх деб ҳисобламоқда

Aslanov Jasurbek
14 июл 2026, 20:49
Mundo Deportivo хабарига кўра, «Барселона» Хулиан Альварес учун 100 миллион еврони адолатли нарх деб ҳисобламоқда.

Каталония клуби бу суммани оширмоқчи эмас, аммо футболчининг совринлари ва натижадорлигига боғлиқ бўлган қўшимча бонуслар ҳисобига таклифни яхшилаши мумкин.

Бундан ташқари, «Барселона» битимга ўз футболчиларини киритиш имкониятини ҳам истисно этмайди.

"Кўк-анорранглилар" Марк Касадо, Ферран Торрес ёки Рональд Араухо билан хайрлашиш вариантини кўриб чиқиши мумкин – агар футболчиларнинг ўзлари трансферга розилик беришса.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo