"Барселона" Алиссонни ёмон кўради ёхуд суперкамбеклар устаси ҳақида факт

8 май 2019, 04:00
"Ливерпуль" дарвозабони ҳақида қисқача.

2018 йил, 10 апрель. "Рома" ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Каталониядаги 1:4 натижадан сўнг суперкамбек амалга оширади. Римда кечган баҳсда Алиссон 3 марта сейв қайд этиб, дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолади.

Орадан бир йил ўтиб, 2019 йил 7 май куни. "Энфильд". "Барселона" учун даҳшатли туш. Бу сафар "Ливерпуль" Месси ва унинг бошчилигидаги жамоани мусобақадан чиқариб юборди. Алиссон! Ҳа айнан бразилиялик посбон каталонияликлар учун ноқулай рақиб бўлиб қолмоқда — 5та сейв, 1та қуруқ ўйин.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Squawka