"Барселона" Альбанинг ўрнига бошқа футболчи топиб қўйди

Mirjalol Normatov
17 сен 2018, 21:12
"Барселона" чап қанот ҳимоячиси Жорди Альбанинг ўрнига бошқа футболчи топиб қўйди.

Каталонияликлар 29 ёшга кирган футболчи билан хайрлашишга тайёр. Айтилишича, раҳбарият унинг ўйинларидан қониқмаяпти. Шу боисдан унинг ўрнига бошқа футболчи топиб қўйилган.

"Football Espana" хабарига кўра, Альбанинг ўрнига "Бавария"дан Давид Алабани трансфер қилишни режалаштирмоқда. Альбанинг "Барселона" билан шартномаси 2020 йилда ўз якунига етади. Олдинроқ унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар борлиги айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Espana