“Барселона” Альба билан шартомасини узайтиради

28 фев 2019, 21:42
“Барселона” клуби ҳимоячи Жорди Альба билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришилганлигини маълум қилди.

Футболчининг янги шартномаси яна беш мавсум - 2024 йилнинг 30 июнига қадар амалда бўлади.

Футболчининг товон пули 500 миллион евро этиб белгиланади. Яқин кунларда шартнома имзолаш маросими ҳақида Каталония клуби қўшимча хабар бериши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Барселона" клуби расмий сайти