

"Уч ёки тўрт кун олдин Пьянич билан Барселонада кўришдим. Мен шаҳарга шахсий сабабларга кўра боргандим. Биз тасодифан "Камп Ноу"да кўришиб қолдик ва гаплашдик.
У "Ювентус"га қайтишни хоҳламоқда. Аллегри уни бошқалардан кўра яхши билиши аниқ", - дейди Брайда.
Пьянич 2016-2020 йиллар давомида Италия клубида ўйнаган.
Миралем 2020 йилнинг ёзида Артур билан алмашинув доирасидаги "Барселона"га ўтганди. У ўтган мавсум каталонияликлар таркибида Ла Лига доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушди.



