"Барса" Мартин Брейтуэйтни таништирди

Alisher
21 фев 2020
Олдинроқ "Барселона" "Леганес" форварди Мартин Брейтуэйт билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Брейтуэйт "Барселона" таркибида 19-рақам остида ҳаракат қилади.

Трансфер "кўк-анорранглилар" учун 18 миллион еврога тушди. 28 ёшли даниялик клуб билан 2024 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.

Ҳужумчи жорий мавсум Ла Лигада 24та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 2та ассист қайд этган.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia