UZ

Сўнгги янгиликлар

02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  1 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  46 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1

"Барса" бир клуб таркибидан Жаҳон чемпионатига чақирув олган футболчилар сони бўйича рекорд қўйди Янгиликлар

"Барса" бир клуб таркибидан Жаҳон чемпионатига чақирув олган футболчилар сони бўйича рекорд қўйди

Бундан бир неча кун олдин бу рекорд "Бавария" томонидан қўйилиши кутилаётганди.

"Барселона" клуби Жаҳон чемпионатига ўз таркибидан рекорд даражада кўп ўйинчи жўнатади. Каталонияликлар таркибидан 17 нафар футболчи Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Улар саккизта терма жамоа сафида тўп тепишади. 

Бир неча кун олдин бу рекордни Жаҳон чемпионатига 17 ўйинчи жўнатаётган "Бавария" қайд этиши кутилаётган эди. Бироқ, мюнхенликлар футболчиси Садио Мане жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги аниқ бўлди. Сенегал эса Садиони бошқа ўйинчи билан алмаштирди. Шундан сўнг, Испания терма жамоаси таркибида ҳам ўзгариш юз берди. Хосе Гайя жароҳати сабаб қайдномадан сўнгги паллаларда тушиб қолди. Унинг ўрнига эса "Барселона" ҳимоячиси Алекс Бальде испанлар таркибига жалб этилди. Шу тариқа, "Барселона" 17 нафар футболчисини Жаҳон чемпионатига жўнатиб, рекорд қайд этади.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика