UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  1 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  11 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  1 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   11 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0 15:39Гвардиола: "Кейинги учрашувда 10 нафар янги ўйинчи майдонда бўлади..."  4 15:15"Ливерпуль" швециялик ҳужумчи учун 100 млн фунт таклиф қилмоқчи  4 14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  2 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  2 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  3

Барча жамоалар учун тенг шароит ва бир хил старт - Германия кубоги Янгиликлар

Барча жамоалар учун тенг шароит ва бир хил старт - Германия кубоги

Германия кубогига бугун старт берилади.

Германия кубогида жами 64 жамоа иштирок этади. Германия кубогини қўлга киритиш йўлида Бундеслига, Бундеслига 2, Регионал лига, Учинчи лига иштирокчилари кураш олиб боришади. Германия кубогининг илк раундиданоқ "Бавария" ва бошқа Бундеслига иштирокчилари қатнашишади. Германияда чорак финалдан ёки 1/16 финалдан қўшилиш деган қоида йўқ. Барча жамоалар ҳамма қатори иштирокни бошлайди. Ўйинлар бир учрашувдан иборат бўлиб, мезбон жамоа номи қуръа орқали аниқланади. Фақатгина дастлабки раундда Бундеслига иштирокчилари ўз учрашувларини сафарда ўтказишади. Германия кубогининг ҳар раундидан кейин қуръа ташлаш орқали жамоалар ўз рақибларини билиб олишади.

Германияда кубок мусобақасига эътибор ниҳоятда катта. Бу ерда бошқа европа чемпионатлари каби жамоалар иккинчи нигоҳ билан қарашмайди. Яъни, Бундеслига жамоаси бўладими ёки бошқа барча бирдек ушбу мусобақада ғолибликни кўзлайди. Бир ўйинлик учрашувлар эса аутсайдер жамоаларга ҳам имконият тақдим этиши аниқ.

Бугун старт оладиган Германияда кубогидаги илк баҳс "Швайнфюрт" ҳамда "Шальке" ўртасида кечади. Бундеслига гранди Регионал лига вакили уйига сафар қилади.  Бундеслиганинг бошқа аъзоси "Нюрнберг" эса эртага "Линкс" жамоаси меҳмонига айланади. "Хоффенхайм" "Кайзерслаутерн"га сафар қилади. "Бўрилар" - "Вольфсбург" эса меҳмонда "Эльфсберг" билан куч синашади. Германия чемпиони ва кубок финалчиси "Бавария" эса эртага "Дрохтерсен" меҳмони бўлади. Кубок соҳиби "Айнтрахт" эса "Ульм" билан меҳмонда баҳс бойлайди.


Германия кубоги бугун учта ўйин орқали старт олса, эртага ва индинга ҳам давом эттирилади. Биринчи раунднинг охирги ўйини 20 август (душанба) куни Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ва "Гройтер Фюрт" учрашуви орқали якунига етади.


Германия кубоги, 1-раунд.

17 август, жума

18 август, шанба

19 август, якшанба

20 август, душанба


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика