

Учрашувнинг 15-дақиқасида Ник Волтамаде ҳисобни очди. Энцо Мийо 22-дақиқада Дениз Ундавнинг узатмасидан гол урди. 28-дақиқада Ундавнинг ўзи гол муаллифига айланди. 66-дақиқада эса Мийо дубль қайд этди.
Ўйин охирида "Арминия" иккита гол урди: Юлиан Кания 82-дақиқада, Йоша Вагнонман эса 85-дақиқада тўпни ўз дарвозасига киритди.
Маълумот учун, "Арминия" учинчи дивизионда ғолиб чиқди ва келаси мавсумда иккинчи Бундеслигада иштирок этади.





