UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  1 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  2 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  1 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  5 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  4 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  6 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2

Баракалла Неймар: Пенальтини деярли майдонга тушмаётган Каванига берди. Олдинроқ улар жарима зарбасини талашиб юришганди Янгиликлар

Баракалла Неймар: Пенальтини деярли майдонга тушмаётган Каванига берди. Олдинроқ улар жарима зарбасини талашиб юришганди

ПСЖ Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида "Галатасарой"ни қабул қилди.

Баҳс осон кечди: Танаффусгача 2та гол ва умумий ҳисоб 5:0.


Бешинчи голни Эдинсон Кавани пенальтидан урди. Бу воқеа атрофида 2та муҳим сюжет бор.


1. ПСЖ учун пенальтини Килиан Мбаппе 82-дақиқада ишлаб берди. Тўпни Неймар қўлига олди - сўнгги пенальтини айнан у амалга оширганди (4 декабрь "Нант"га қарши баҳсда). Бразилиялик бу баҳсда гол уриб бўлганди ва яна ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиши мумкин эди, аммо унда бошқа режалар бор экан: Неймар тўпни Каванига топширди.

Эдинсон миннатдорчилик билдирди.

ПСЖ тарихидаги энг яхши тўпурар аниқ зарба билан ҳисобни йириклаштирди ва ғалабани Неймар билан нишонлади.

Ажойиб.

Бу вазиятда 2 йил аввалги жанжалдан из ҳам йўқ. 2017 йилнинг сентябрида Кавани ва Неймар "Лион"га қарши баҳсда тўп талашиб, уришиб қолишган эди: Ўшанда бразилиялик Дани Алвес ёрдамида Эдинсондан тўпни олиб, пенальтини ижро қилганди. Франция медияси икки юлдуз ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани ҳақида кўп ёзди: Неймар раҳбариятдан Каванини сотиб юборишни сўрагани ҳақида мақолалар эълон қилинди.


Бир неча ойдан сўнг ушбу ҳикоя давом эттирилди: Неймар "Дижон"га қарши баҳсда пенальтини ўзи ижро этди, аммо мухлислар тўпни уругвайликка бермаган бразилияликка хуштак чалишди. Кавани агар ўша баҳсда гол урганида, голлар сони бўйича Златандан ўтиб кетган бўларди.


2. Кавани жорий мавсум Чемпионлар лигасида биринчи голини киритди. У мавсумнинг биринчи қисмида жуда кам майдонга тушди: Эдинсон чемпионатнинг учинчи турида олинган жароҳат туфайли 2 ойни ўтказиб юборди - бу вақт ичида Икарди Париж клуби асосий форвардига айланди.


"Унга қийинлигини биламан. Бу воқеа мен учун ҳам ачинарли. Кавани мавсум бошида жароҳат олди ва бу унинг айби эмас. Мауро бу даврда ўзини кўрсата олди, кўп гол урди. 4-3-3 схемаси бўйича ўйнасак, марказий ҳужумчи роли учун бизда уч нафар ажойиб футболчи бор - Килиан, Мауро ва Эдинсон. Афсусдаман, чунки ҳозирча Каванини асосий таркибга кирита олмайман. Бироқ Кавани захирада ўтирадиган футболчи эмас. У профессионал ўйинчи. Уругвайлик жамоасига позитив энергия бериади. Аммо ҳозир унга кўп ўйин вақти бера олмайман" - деди Томас Тухель.


Каванининг шартномаси ёзда якунига етади. "Атлетико" уни харид қилиш ниятида. "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳам Эдинсонга кўз тикмоқда.


Неймарнинг "Галатасарой"га қарши баҳсдаги иши Тухелга ёқди: "У чиройли иш қилди. Неймар ҳиссиётли инсон. У тўпни Эдига берди ва бу жамоа учун яхши белги" - дейди мураббий ўйиндан сўнг.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика