Балотелли: "Менга "Реал" ёқади, аммо "Барселона" чақирса йўқ демайман"

Aslanov Jasurbek
23 окт 2017, 11:27
"Ницца" ҳужумчиси Марио Балотеллининг сўзларига кўра, у "Реал"да ўйнашни истайди.

Футболчи "Қироллик клуби"нинг тўғридан-тўғри рақиби "Барселона"га ҳам ўтишга рози бўлишини айтди.

"Менга "Реал" ёқади, аммо "Барселона" мени чақирса йўқ демайман.

Мен "Ювентус" билан музокара ўтказганман, аммо кейинроқ "Милан"ни танладим. Россонрлар мухлиси эдим. Бундан ташқари, Галлиани билан алоқаларим яхши бўлган" - дейди Балотелли.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Tuttosport