

"Тўғрисини айтсам, Англия терма жамоасини яхши билмайман. Ҳужумчиларини танийман - улар жуда кучли. Аммо инглизлар турнирда қандай ўйнашини айтиб бера олмайман. Англия терма жамоасига қарши икки маротаба майдонга чиққанман. Иккала баҳсда ҳам осон бўлмаган. Англия терма жамоаси мен учун ҳеч қачон топ жамоа бўлмаган. Кучли жамоаларга қарши ўйнасанг, рақибнинг устунлигини ҳис қиласан, аммо инглизлар билан буни сезиш қийин" - дейди Балотелли.



