UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  67 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  11 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  9 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  8 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   254 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  20 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

Баҳром Ҳакимов: “Бунёдкор” – “Насаф” баҳсида имкониятлар 50х50” Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: “Бунёдкор” – “Насаф” баҳсида имкониятлар 50х50”

Қўқонлик таниқли мураббий Баҳром Ҳакимов сайтимизнинг ҳамкорларидан бўлиб келмоқда.
Яъни олий лига ўйинлари олдидан мутахассис жамоаларнинг имкониятларнини тахмин қилиб, ўз фикрларини билдириб ўтмоқда. Бугун бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” – “Насаф” баҳси олдидан ҳам Баҳром Мамажоновични безовта қилдик. Ўз навбатида мутахассис саволимизга бажонидил жавоб бериб ўтди.

- Баҳром ака, 21-турнинг марказий учрашуви олдидан қандай фикрдасиз?
- Бугун жуда чиройли ўйинга гувоҳ бўламиз дея оламан. Тенг кучли жамоалар майдонга чиқишади. “Насаф” ҳозир жуда яхши кайфиятда. Бу жамоани ҳозир қайсидир маънода тепаликда дейиш мумкин. “Бунёдкор”га келадиган бўлсак, ўтган турда бу жамоа Наманганда икки очко йўқотди. Бугун ҳам уларга осон бўлмайди. Ҳақиқий синов кутиб турибди деса ҳам бўлади.

- Қайси жамоани ғалабага бўлган имкониятини юқори баҳолайсиз?
- Бу борада фоизлар бўйича айтадиган бўлсам, 50х50. Ўйинда биринчи бўлиб ким гол урса ўша жамоа ғалаба қозонади деб тахмин қиламан.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика