UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  2 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  8 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2

Баҳриддин Ваҳобов: «Тўпурарлар баҳсида курашни давом эттираман» Янгиликлар

Баҳриддин Ваҳобов: «Тўпурарлар баҳсида курашни давом эттираман»

«Қизилқум» жамоаси ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов янги мавсумни кўтаринки руҳда бошлади. Дастлабки турда у “Сўғдиёна” жамоаси посбонини уч бор ранжитиб, “хет-трик” муаллифи бўлганди.
Учинчи турда кончилар ҳужумчиси Самарқанд динамочиларига қарши ўйинда “дубл”га эришди. Айни чоғда Баҳриддин олий лига тўпурарлари баҳсида бешта гол билан пешқадамлик қилмоқда.

Куни кеча сурхондарёлик футболчи ишқибозларнинг севимли веб-сайти championat.asia лойиҳаси бўйича иккинчи маротаба турнинг рамзий терма жамоаси таркибидан жой олди. Фурсатдан фойдаланиб, моҳир ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов билан суҳбатлашдик.

— Рамзий терма жамоа таркибидан жой олиш жуда ёқимли, — дейди Баҳриддин Ваҳобов. — Аслида мен учун гол уришдан ҳам кўра, жамоамнинг ижобий натижаси муҳим. Журналистларга менга билдирган ишонч ва эътиборлари учун миннатдорчилик билдираман.

— Ўтган йили “Бухоро” жамоаси таркибида бутун мавсум давомида атиги иккита голга муаллифлик қилгандингиз. Янги мавсумнинг илк уч турида эса беш бор муваффақият қозондингиз...

—  Ҳа, ўтган мавсумда омадим чопмаган эди. Қолаверса, кўп вазиятларда жароҳатлар ҳам панд берганди. Кўз тегмасин, бу йилги мавсумни яхши умидлар билан  “Қизилқум” жамоасида бошладим. Бу жамоа мен учун бегона эмас. Навоийда мавсум арафасида таркибни шакллантириш бўйича жуда катта ишлар қилинди. Жамоамиз билан Туркияда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларида бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушдик. “Қизилқум” футбол клубида яратилган шарт-шароитлар, аҳил жамоа туфайли мавсумни ғалаба билан бошладик. Ҳозиргача рақиблар дарвозасига киритган тўпларимда ҳам барча жамоадошларимнинг катта ҳиссалари бор, албатта.

— Кейинги пайтларда мамлакатимизда тўпурар ҳужумчилар танқислиги ҳақида кўп гапирилмоқда. Жумладан, терма жамоа таркибида ҳам бунга эҳтиёж сезилаётгани сир эмас. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

— Ҳа, албатта фикрингизга қўшиламан. Аммо янги мавсумда тўпурарлар ўртасида ҳам кескин кураш борса ажаб эмас. Шахсан ўзимга келсак, ҳар қандай вазиятда ўз жамоамга қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман. Яратилган қулай имкониятларни голга айлантириш учун бор маҳоратимни ишга соламан. Терма жамоа мураббийлар штаби ички чемпионат учрашувларида ўзини кўрсатаётган футболчиларни эътибордан четда қолдиришмаяпти. Яқинда “Машъал” жамоаси ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев мамлакатимиз бош жамоаси таркибида дебют қилди. Демак, ўз жамоангиз таркибида ўзингизни кўрсатсангиз, эртами-кечми албатта сизни ҳам эътироф қилишади. Миллий терма жамоада тўп суриш эса ҳар бир футболчининг катта орзуси саналади. Шу боис, кейинги ўйинларда ҳам ўзимни кўрсатиш, “Қизилқум”нинг ғалабаларига ҳисса қўшиш учун бор кучимни ишга соламан. Биласиз, жароҳат — футболчининг энг катта душмани! Демак, соғ-саломат бўлсам, албатта тўпурарлар баҳсида курашни давом эттиришга доимо тайёрман.

Cўнгги сўз ўрнида: Бугун моҳир ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобовнинг оиласида қувончли воқеа юз берди. Футболчимизнинг учинчи фарзанди дунёга келди. Ваҳобовлар оиласини қизалоқ билан табриклаймиз. Оллоҳим умри билан берган бўлсин илоҳим!!!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика