UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди"  0 23:21Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Гранада"ни тор-мор этди  3 23:05РПЛ. ЦСКА кутилмаганда турнир пешқадами "Зенит"ни меҳмонда таслим этди, Файзуллаев эса...  5 22:45"Милан" — "Кальяри". Элдор Шомуродов асосий таркибдами?  10 22:43Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"  3 22:28"Башундара Кингс" — Бангладеш чемпиони! Жамоа таркибида икки ўзбекистонлик ўйнайди  2 22:19Максим Шацких: "Ҳар бир учрашувда омадсизликка дуч келмоқдамиз. Бугун Саитов кутилмаганда жароҳат олди"  11 22:14"Ал Ҳилол" — Саудия Арабистони чемпиони! Жамоа 19-бор мамлакат титулига эга чиқди  1 22:03Эрон Про лигаси. "Персеполис" меҳмонда ишончли ғалабага эришди ва вақтинчалик биринчи ўринга кўтарилиб олди  0 21:55Де Йонг "Барселона"дан кетадими?!  1 21:30АПЛ. "Ноттингем Форест" ўз уйида "Челси" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  5 20:58"Металлург" футболчиси пенальтидан гол ура олмаган баҳсда "Қизилқум" билан дуранг қайд этилди  3 20:53Суперлига. Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида учта гол киритилган баҳсда «Пахтакор» «Олимпик»ни мағлуб этди  71 20:18Манба: Модрич мавсум сўнггида "Реал"дан кетади, унинг рақамини эса Мбаппе олади  9 19:58"Зенит" - ЦСКА. Аббос Файзуллаев асосий таркибдами?  6

Баҳодир Мирзаев: "Маркетингга катта урғу берсак, стадионларимиз "Ал Иттиҳод" билан ўйинда бўлганидек тўла бошлайди" Янгиликлар

Баҳодир Мирзаев: "Маркетингга катта урғу берсак, стадионларимиз "Ал Иттиҳод" билан ўйинда бўлганидек тўла бошлайди"

7-11 декабрь кунлари Суперлига ва Пролига клублари вакиллари Истанбулда бўлиб, ЎзПФЛ ва Туркия Клублар бирилиги ҳамкорликда ташкил қилган ўқув-семинарида иштирок этишди.

Семинар доирасида ўзбек мутахассислари Туркиянинг гранд клубларига ташриф буюриб, “Фенербаҳче” ва “Галатасарой”нинг иш услуби билан тўлиқ танишиш имкониятига эга бўлишди. Ҳар икки клубнинг спорт директорлари, тижорий директор ва бош скаутлари клубларимиз вакиллари билан ўз тажрибаларини ўртоқлашди.

Мазкур семинарда иштирок этган ОКМК футбол клуби бош директори Баҳодир Мирзаев семинар доирасида янги билимлар олгани ҳақидаги фикрларини билдирди:



- Семинар чиндан ҳар томонлама фойдали бўлди. Туркия футбол федерацияси, “Фенербаҳче” ва “Галатасарой”га ташрифлар, ушбу клубларнинг иш-фаолияти ва тузилмаси билан яқиндан танишиш, қолаверса, “Галатасарой” – “Адана Демирспор” ва “Бешиктош” – “Фенербаҳче” учрашувларини бевосита кузатиш, учрашувга жамоаларнинг қандай ҳозирлик кўриши билан танишиш барчамизда катта таассурот қолдирди.

Менга энг маъқул келган жиҳат – ушбу турк грандларида фаолият юритаётган етакчи мутахассислар бизга ўз клубининг йиллар давомида қандай қилиб ушбу муваффақиятларга эришгани ва 10 йиллар давомида босиб ўтилган йўлда учраган айрим камчиликларни биз ҳам қайтармаслигимиз бўйича ўз тавсия ҳамда маслаҳатларини улашишгани бўлди.

Мисол учун, турк грандлари тижорий йўналишда қандай иш олиб бориши, клубнинг ўйинга тайёргарлик доирасида мухлислар учун яратадиган шарт-шароит ва қулайликлари, клуб расмий дўконларининг кенг тармоғи мавжудлиги, ўйин куни стадионнинг бир нечта нуқтасида клуб аттрибутикалари савдоси олиб борилишини ўрганиш анча фойдали бўлди. Мухлислар севимли жамоаси ўйинига оиласи ва фарзандлари билан 3-4 соат аввалдан келиб, клуб музейини томоша қилиши, стадионда бемалол овқатланиш имконияти ҳам мавжудлиги ва оила аъзолари билан мириқиб ҳордиқ чиқариш имкони яратилгани тақсинга сазовор.

Турк клубларида маркетинг ва футбол узвий ҳамоҳангликда фаолият юритаётганига гувоҳ бўлдик. Шу каби жиҳатларни ўрганиб, ўзимизда ҳам тўлиқ татбиқ этиш вақти келди.
Биз ҳам маркетингга ҳозирданоқ катта урғу берсак, секин-аста бизда ҳам стадионлар худди “Ал Иттиҳод” билан ўйинда бўлганидек тўла бошлайди. ОКМК футбол клуби ортда қолган мавсумда клуб дўкони шахобчасини ишга туширди. Янги мавсумда биз ҳам савдо шахобчаларимиз сонини оширамиз ва мухлисларимиз учун янада кўпроқ ва сифатли маҳсулотлар тақдим эта бошлаймиз. Мухлислар оилалари билан стадионга кела олиши учун шароитларни, кўнгилочар дастурларни тайёрлаймиз. Насиб этса, бизда ҳам яқин йилларда бутун стадион худди турк грандлари каби ўз севимли жамоамиз мадҳияларини жўр бўлиб куйлай бошлайди, - деди Баҳодир Мирзаев.



Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика