UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Англия Премьер-лигаси тарихидаги осиёлик энг яхши 11 нафар футболчи  0 11:45Қарши давлат университети Лига аъзоси бўлиш учун ариза берди  4 10:48Интервью. Сергей Чигодаев: "Абдуқодир балки ўзимизда қолганида ҳозирги даражага чиқмасди"  5 10:32Неймар четлатилди  2 10:00«Ал Аҳли» ТОП мураббий билан келишувга эришди  1 09:27Терма жамоамизнинг икки нафар собиқ футболчиси «Локомотив» йиғинига қўшилди  2 08:55«Арсенал» қишда 100 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда  2 08:24«Насаф»га украиналик легионер келмоқда  6 08:06Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Бугун асосий рақибимизга қарши баҳс олиб борамиз  1 07:37Бугун U-20 терма жамоамиз Сурияга қарши баҳс олиб боради  1 07:00Испания Кубоги. "Реал" қўшимча бўлимларда ғалабага эришди, Эндрикдан дубл  44 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни қийинчилик билан мағлуб қилди, Амад Диаллодан хет-трик!  22 01:50Альфонсо Дэвис "Бавария" таклифига кўнмаяпти  5 01:23РФИ фахрий президенти: "Ўзбекистон, Беларусда ўйнаганида бизнинг селекционерлар қаерда эди? Кўзи кўрлар"  37 01:01Абдуқодир Ҳусанов Манчестерга етиб борди  16

Баҳодир Аҳмедов: "Эронни мағлуб этишни ҳар бир мураббий истайди" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Эронни мағлуб этишни ҳар бир мураббий истайди"

Вьетнамда ўтаётган футзал бўйича Осиё чемпионатининг Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари ўртасида кечган чорак финал учрашувидан сўнг ҳар иккила жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Франциско Араужо (Испания) – Ливан терма жамоаси бош мураббийи:

- Кутилганидек, учшарув биз учун жуда қийин кечди. Ўзбекистон Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири эканлигини яна бир бор исботлади. Биринчи бўлимда биз рақибдан яхшироқ ҳаракат қилдик, аммо гол уриш рақибга насиб қилди. Иккинчи бўлимда хатоларимиз учун жазоландик ва ҳақли тарзда мағлуб бўлдик. Бугун омадсизликка учраганимизга қарамай, мусобақадаги иштрокимиздан кўнглим тўлди. Ўзбекистон терма жамоасини эса, ярим финал йўлланмаси билан табриклайман ва ушбу жамоага омад тилайман.

Баҳодир Аҳмедов – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи:

- Жамоамиз ярим финалга йўлланма олганидан бахтиёрман. Бугун Ливанга қарши ўйнаш осон бўлмади. Айниқса биринчи бўлимда рақиб бизга кўплаб муаммоларни туғдирди. Шунга қарамай, интизомли тарзда тўп сурганимиз бизга навф келтирди. Ғалаба учун шогирдларимга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Кейинги учрашувда бизнинг рақибимиз Эрон бўлади. Ушбу жамоа Осиёда тенгсиз, аммо ҳар бир мураббий ва жамоа айнан Эронни мағлуб этишни жуда истайди. Албатта, бизнинг ҳам шундай ниятимиз бор.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика