БАА. Отабек Шукуров гол урган ўйинда "Ал-Шаржа" аутсайдерга мағлуб бўлди

Eldor Akmurzayev
29 янв 2020, 22:55
БАА чемпионати 14-туридан ўрин олган “Хорфаккан” ва “Ал-Шаржа” ўртасидаги беллашув якунланди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров узоқдан кучли зарба бериб, рақиб дарвозабонини доғда қолдиргани ҳолда ҳисобни очганди. Аммо мезбонлар ўйинда мувозанатни тиклаб, ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олди. Бу муваффақиятсизлик шаржаликлар учун шармандалик сифатида қабул қилиниши мумкин. Чунки жамоанинг бугунги рақиби 13 ўйинда 4 очко тўплаб, мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасида бораётганди. 

“Хорфаккан” – “Ал-Шаржа” 1:1

"Ҳолид бин Муҳаммад" ўйигоҳи

Гол: 1:0 Шукуров 12, 1:1 Фаҳад Ҳадеед, 2:1 Жуниньо. 

БАА чемпионати мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›