Б Серия клуби президенти коронавирусга чалинди
12 апр 2020 08:45
Янгиликлар
Б Серия клуби президенти коронавирусга чалинди
Италиянинг “Порденоне”клуби президенти 55 ёшли Мауро Ловиса коронавирусга чалинди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
“Сўнги соатларда ОАВларда менинг COVID-19 га чалинганлигим ҳақидаги хабарлардан келиб чиқиб расман мурожаат қилмоқчиман: ҳа, мен ушбу лаънати вирус билан курашаяпман ва ҳозир ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Аммо ҳали тўлиқ бу дарддан фориғ бўлганим йўқ. Кейинги ҳафтада яна умид билан тест топшираман, ўйлайманки бу ёқимсиз ҳолат ўз якунига етади”, дея клуб президентининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Порденоне” клуби расмий сайти.
11 апрель ҳолатига кўра, Италия коронавирусга чалинганлар бўйича дунёда учинчи поғонада бормоқда -147 мингдан ошиқ инсон ушбу хасталик билан касалланган. Улардан 18,8 минг вирус туфайли нафари ёруғ дунё билан хайрлашган.
Фикрлар