

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, "Зенит" форварди Сердар Азмун бош мақсаддир, аммо эронлик варианти "Байер" билан жиддий рақобат ва юқори нарх туфайли бекор бўлиши мумкин.
Захира варианти - "Женоа"дан Элдор Шомуродовдир. Ўзбекистонлик футболчининг вакиллари билан ҳам алоқага чиқилган, аммо ҳали келишувга эришилмаган.
Учинчи номзод - "РБ Лейпциг"дан Александр Серлот. Аммо, у энг кам эътибор берилаётган вариантдир, сабаби у Эдин Жекога ўхшайди.



