Азмун "Рома"да Жекога ўринбосар сифатида кўрилмоқда. Шорт-листда шунингдек, Ляказетт, Абрахам, Икарди ва Исак бор
09 авг 2021 10:25
Янгиликлар
Азмун "Рома"да Жекога ўринбосар сифатида кўрилмоқда. Шорт-листда шунингдек, Ляказетт, Абрахам, Икарди ва Исак бор
"Зенит" ҳужумчиси Сердар Азмун "Рома" қизиқишларига сабаб бўлмоқда.
Римликлар 26 ёшли эронлик футболчини "Интер"га ўтишга яқин бўлган Эдин Жекога эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрмоқда.
"Рома"нинг янги бош мураббийи Жозе Моуринью "Тоттенхэм"да ишлаб юрган пайтидаёқ Азмунни харид қилишни хоҳлаганди.
"Бўрилар" Александр Ляказетт ("Арсенал"), Андреа Белотти ("Торино") ва Мауро Икарди (ПСЖ)нинг ижарасини ўрганмоқда. Клуб шунингдек, Тэмми Абрахам ("Челси") ва Александр Исак ("Реал Сосьедад")га қизиқмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар