Азизбек Турғунбоев нима учун терма жамоадан чақирув олмади?

Sherzod Nurmatov
12 мар 2025
Сал аввал март ойидаги йиғинлар учун Тимур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркиби эълон қилинди.

Рўйхатдан 25 нафар футболчи ўрин олди ва улар орасида "Сивасспор" ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев йўқ эди.

Маълумотларга қараганда, 30 ёшли футболчида жароҳат бор. 

У охирги марта 25 февраль куни "Сивасспор"нинг Кубок доирасидаги "Бодрумспор"га қарши ўйинида иштирок этган. 3 март куни эса жароҳат туфайли "Башакшехир"га қарши кечган Туркия Суперлигаси учрашувини ўтказиб юборган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia