UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  1 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  6 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  12 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  6 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  36 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0

Азизбек Ҳайдаров: "Бунёдкор" майдони сифати 7 йилдан бери умуман талабга жавоб бермайди" Янгиликлар

Азизбек Ҳайдаров: "Бунёдкор" майдони сифати 7 йилдан бери умуман талабга жавоб бермайди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров КХДРга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви (2:0) ва баҳс ўтказилган стадиондаги майдон сифати ҳақида фикр билдирди.

- Рақиб кучли бўлса сизлар (журналистлар)га мавзу топилади, бугун бизга қарши ўйнаган жамоа кучсизроқ бўлгани туфайли интрига йўқ.

Айни дамда рақибимиз кучли ёки кучсиз бўлиши шарт эмас. Асосийси - ўз ўйинимизни топиб олишимиз, мураббий кўрсатмасини бажаришимиз керак.

Тўғри, КХДР топ жамоа эмас, аммо Тошкентга бунданда кучсизроқ терма жамоалар келган. Масалан, Филиппин ва бошқалар. Уларга қарши баҳсларда жуда қийналган пайтларимиз бўлган. Бугунги ўйинни мухлисларбоп десак бўлади. Баҳс ишқибозларга ёқди. Навбатдаги ўйинимиз Қатар терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Сизнингча Қатар КХДРдан кучлироқми?

- Албатта.

- Буни ўйин кўрсатади.

- Биринчи бўлимда сизни захирага олишди...

- Кеча шу стадиондаги машғулотда жароҳат олдим. Бу майдон сифати туфайли бўлди. Ўйиндан олдин майдонга 10 машина қум тўкиб бўлмайди. Биз пляж футболи жамоаси эмасмиз, чимда тўп тепишимиз керак. Бу ерда терма жамоа ўйнаяптими, демак, майдон сифати яхши даражада бўлиши лозим.

- Майдон сифати...

- Майдон сифати 7 йилдан бери умуман талабга жавоб бермайди. Буни тан олишимиз керак. Буни ҳамма кўриб турибди. Тўп тўхтатишдан олдин майдон билан курашишингиз керак, кейин тўп билан. Шундан сўнггина пас бера оласиз. Бир неча марта айтганмиз. Бу футбол ўйнайдиган майдон эмас.

- Жароҳатингиз қанчалик жиддий, қачон ундан қутиласиз?

- Бу ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман. Бироқ миллий жамоа лагерида шуғулланишда давом этаман. Тикланиш ҳам шу ерда бўлади.



Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика