UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  0 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, жамоа 34-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  10 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  10

Азизбек Ҳайдаров: "Бунёдкор" майдони сифати 7 йилдан бери умуман талабга жавоб бермайди" Янгиликлар

Азизбек Ҳайдаров: "Бунёдкор" майдони сифати 7 йилдан бери умуман талабга жавоб бермайди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров КХДРга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви (2:0) ва баҳс ўтказилган стадиондаги майдон сифати ҳақида фикр билдирди.

- Рақиб кучли бўлса сизлар (журналистлар)га мавзу топилади, бугун бизга қарши ўйнаган жамоа кучсизроқ бўлгани туфайли интрига йўқ.

Айни дамда рақибимиз кучли ёки кучсиз бўлиши шарт эмас. Асосийси - ўз ўйинимизни топиб олишимиз, мураббий кўрсатмасини бажаришимиз керак.

Тўғри, КХДР топ жамоа эмас, аммо Тошкентга бунданда кучсизроқ терма жамоалар келган. Масалан, Филиппин ва бошқалар. Уларга қарши баҳсларда жуда қийналган пайтларимиз бўлган. Бугунги ўйинни мухлисларбоп десак бўлади. Баҳс ишқибозларга ёқди. Навбатдаги ўйинимиз Қатар терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Сизнингча Қатар КХДРдан кучлироқми?

- Албатта.

- Буни ўйин кўрсатади.

- Биринчи бўлимда сизни захирага олишди...

- Кеча шу стадиондаги машғулотда жароҳат олдим. Бу майдон сифати туфайли бўлди. Ўйиндан олдин майдонга 10 машина қум тўкиб бўлмайди. Биз пляж футболи жамоаси эмасмиз, чимда тўп тепишимиз керак. Бу ерда терма жамоа ўйнаяптими, демак, майдон сифати яхши даражада бўлиши лозим.

- Майдон сифати...

- Майдон сифати 7 йилдан бери умуман талабга жавоб бермайди. Буни тан олишимиз керак. Буни ҳамма кўриб турибди. Тўп тўхтатишдан олдин майдон билан курашишингиз керак, кейин тўп билан. Шундан сўнггина пас бера оласиз. Бир неча марта айтганмиз. Бу футбол ўйнайдиган майдон эмас.

- Жароҳатингиз қанчалик жиддий, қачон ундан қутиласиз?

- Бу ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман. Бироқ миллий жамоа лагерида шуғулланишда давом этаман. Тикланиш ҳам шу ерда бўлади.



Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика