UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  5 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  9 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  20 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1

Азизбек Ҳайдаров: “Ал-Жазира”нинг Тошкентда ўйнаши “Бунёдкор” учун яхши имконият Янгиликлар

Азизбек Ҳайдаров: “Ал-Жазира”нинг Тошкентда ўйнаши “Бунёдкор” учун яхши имконият

“Бунёдкор”нинг собиқ аъзоси, сўнгги тўрт мавсумдан бери БААнинг “Ал-Шабаб” клубида тўп тепиб келаётган Азизбек Ҳайдаров билан боғланиб, унинг “плей-офф”даги рақибимиз “Ал-Жазира” клуби ҳақида фикрлари билан қизиқдик.
- Тўрт йилдан буён БАА чемпионатида иштирок этиб келяпсиз. “Бунёдкор”нинг навбатдаги рақиби “Ал-Жазира” клуби ҳақида ҳаммадан ҳам Сиз яхши маълумотга эгасиз. Айтингчи, “Ал-Жазира” клуби қай даражада хавфли?
- “Ал-Жазира” клуби ҳар мавсум худди “Бунёдкор” каби буюк мақсадларни кўзлайди. Абу-Даби шаҳри жамоаси БААдаги топ клублардан ҳисобланади. Жамоа жудаям кучли. Клубнинг имкониятлари яхши бўлганлиги учун ҳар йили кучли футболчилар таклиф этилади. Натижа ёмонлашса мураббийлар ҳам тез-тез ўзгаради. “Бунёдкор” учун енгил ўйин бўлмайди, деб ўйлайман. Чунки “Ал-Жазира” ҳозирги ҳолатда БАА чемпионатида ғолиб чиқишга бош номзодлардан бири.

- “Ал-Жазира”га қарши кечадиган “плей-офф” учрашувининг Тошкентда ўтиши рақиб учун қай даражада муаммо туғдиради ёки бу жиҳатни “Бунёдкор”га қулай томонлари борми?
- Очиғини айтсам, учрашувнинг Тошкентда ўтиши “Бунёдкор” учун жудаям зўр имконият, деб ҳисоблайман. Агар ғолибни аниқлаб берадиган битта ўйинлик баҳс Абу-Дабида бўлганида бу юз фоизлик араблар фойдасига хизмат қиларди. Февраль ойида “Бунёдкор”нинг рақиб майдонида тўп тепиши жуда катта муаммо келтириб чиқарарди. Шу боисдан ҳам “Бунёдкор”нинг уйда ўйнаётгани собиқ жамоадошларимнинг имкониятини оширади. Яна қайтариб айтаман: “Ал-Жазира” жудаям кучли жамоа. Уларга қарши бу ерда тўп тепиб, рақиб аъзоларини кўриб келяпман. Бу жамоа таркибида индвидуал маҳорати жудаям баланд футболчилар жамланган.

- “Ал-Жазира”нинг ўйин жиҳатдан кучли ва кучсиз томонлари ҳақида нималар дея оласиз?

- Таркиб борасида сўзсиз “Ал-Жазира” кучли жамоа. Лекин уларнинг ҳам ожиз нуқталари бор. Рақибнинг ҳужум чизиғи қанчалик кучли бўлса, иккита марказий ҳимоячиси шунчалик кучсиз, деб ўйлайман. Ўнг қанот ҳимоячиси жудаям қўпол ўйнайди ва кўп хато қилади. Лекин у ҳужумга тез-тез қўшилиб туради. Чап қанот ҳимоячиси эса жуда катта ҳажмдаги ишни амалга оширади. Олдинги чизиқларда эса асосий куч легионерлар зиммасига юклатилган.

Баҳодир Мирзаев суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика