UZ

Сўнгги янгиликлар

13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  0 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  5 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  2 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  1 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  70 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  12 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2

Азиз Тўхтамуродов: "Қуръа олдидан аксар жамоалар "Лестер"ни истаганди" Янгиликлар

Азиз Тўхтамуродов: "Қуръа олдидан аксар жамоалар "Лестер"ни истаганди"

Сайтимиз ходими Азиз Тўхтамуродов ЕЧЛ чорак финал доирасидаги бугунги беллашувлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.


"Боруссия Д" - "Монако"

- Фикримча, айнан ушбу баҳс бугунги учта ўйин ичида энг томошабопи бўлади. Интрига масаласида ҳам ушбу тўқнашув қолганларга нисбатан етакчи бўлса керак. Умуман, ушбу ўйинни фақат ва фақат томоша қилиш керак. Ортиқча гап-сўзга ҳожат йўқ.

"Атлетико" - "Лестер"

- Қуръа олдидан аксар жамоалар "Лестер"ни истаганди ва якунда "тулкилар" Мадриднинг "Атлетико"сига насиб этди. Аммо, "Лестер" Еврокубокда ажойиб иштирок этмоқда ва "матрасчилар" учун чақилмас ёнғоқ вазифасини бажариб бера олиши керак. Ўйин Испанияда бўлиб ўтаётганини ҳисобга олсак, ушбу баҳсда "Атлетико" 1-2 тўп фарқи билан ғалаба қозонса керак.

"Бавария" - "Реал"

- Чорак финалдаги энг "юлдузли тўқнашув". Ушбу жуфтликда ҳам кейинги босқичга ким чиқишини олдиндан айтиш мушкул. Лекин, шуниси аниқки, бугун "Бавария" ўз майдонида бўлиб ўтадиган ўйинда тўплар нисбатини яхшилаб олишга астойдил ҳаракат қилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика