

"Зидан туфайли футболга меҳр қўйганман. Бельгияда яшасам-да, Франция термасига мухлислик қилганман. Ундан қолган ажойиб эсдалик - "Байер"га қарши ўйинда ажойиб гол!
Энди у билан бирга ишлайман. Бу ажойиб туйғу!", - деди 28 ёшли Азар.
2009 йили Зиданнинг ушбу голи ЕЧЛ тарихидаги энг чиройли гол деб топилган.



