

"12 йил ичида фақат битта омадсиз мавсум бўлди. Айнан ўша мавсум Жозе Моуринью қўл остида ўтган. Бунда менинг айбим ҳам бор. Эсимда, Жозедан қўшимча таътил сўраган эдик ва қайтганимда яхши формада бўлмаганман.
Сўнгги мавсум Моуринью қўл остида кам ғалабага эришдик, хоҳишсиз машғулот ўтказдик. Аммо агар мендан яна қайси мураббий билан ишлашни хоҳлайсан дейишса, Жозе Моуриньюни кўрсатган бўлардим.
Ҳаётимда мен афсусланадиган нарсалар кам, аммо Моуринью билан ишлаш - уларнинг бири. У кетганида, мураббийга афсусдалигим ҳақида хабар ёзгандим. Ўзимни айбдор ҳис қилганман" - дейди Азар.



