

“Бургутлар” ҳимоячиси Азамат Исроилов бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- “Насаф” жуда кучли жамоа. Ушбу жамоанинг ўйинларини яхши ўргандик. Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг бизга очколар сув ва ҳаводек зарур. Олий лигада қолишимиз учун биз очколар сонини кўпайтириб боришимиз керак. Қайси жамоа бўлишидан қатъий назар биз фақат ғалаба учун курашамиз. Мухлисларимиз,мураббийларимиз ишончини оқлаш учун ижобий натижа қилишимиз шарт – дейди Азамат Исроилов.
Дилдора Холбоева суҳбатлашди.



