UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  0 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  9 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  3 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  6

Азамат Алланиёзов: "Насаф" бу йил Ўзбекистон чемпиони бўлмоқчи" Янгиликлар

Азамат Алланиёзов: "Насаф" бу йил Ўзбекистон чемпиони бўлмоқчи"

Қаршининг "Насаф" клуби ҳужумчиси Азамат Алланиёзов Дубайга учиб кетиш олдидан ўз фикрларини билдирди.

“Ўз олдимизга жиддий мақсадларни қўйган ҳолда мавсумга тайёргарлик кўряпмиз. Бизда фақат чемпионлик унвони йўқ. ОФК Кубоги, Ўзбекистон кубоги, кумуш ва бронза медаллар бор. Коллекциямизни чемпионат олтин медаллари билан бойитиб олсак, муродимиз ҳосил бўларди. Бунинг учун жорий мавсумда астойдил ҳаракат қиламиз. Афсуски, ўтган мавсумнинг ярмини жароҳат сабаб ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Мавсум аввалида ўз олдимга катта мақсадлар қўйгандим. Биринчи галда тўпурарлик маҳоратимни намойиш этиб, жамоамга ёрдам беришни хоҳлагандим. Аммо, ҳамиша ҳам сиз ўйлаган нарсалар бўлавермас экан. Бу йил жароҳатлар четлаб ўтса, албатта чемпионат тўпурларлиги учун курашаман”.

Камолиддин АЛИМОВ

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика