UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  6 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  8 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  3 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  2 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  1 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1 08:31"Балки биз чемпион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  10

Илҳом Мўминжонов: “Рақибга қараб тактика танлаймиз” Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: “Рақибга қараб тактика танлаймиз”

Суперлига 12-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Металлург” (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “лочинлар” устози Илҳом МЎМИНЖОНОВ ва жамоа ҳужумчиси Азамат АЛЛАНИЁЗОВ иштирок этишди.

Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” бош мураббийи): - Уч кун олдин учрашув ўтказишгани боис, бугунги ўйинда шогирдларимда чарчоқ аломатлари бор эди. Иккинчи бўлимда йигитларга шунга боғлиқ кўрсатма бердик ва улар шунга амал қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Бундан хурсандмиз. Бугунги баҳс тақдирини захирадан майдонга тушган футболчилар ҳал қилишди. Айниқса, шогирдим Азамат Алланиёзовни ажойиб ўйин ва  “хет-трик” билан табриклайман.

“Металлург” футболчилари бизга қараганда кўпроқ дам олишди. Шунинг учун бугун 2та бўлимда икки хил ўйин гувоҳига айландик. Танаффусднкейин шогирдаларим ўз иродаларини анмойиш этиб, йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишди. 

Ҳужумкор футбол намойиш этиш боорасида тўхталадиган бўлсам, биз рақибга қараб, тактика танлаймиз. Бугунги баҳснинг иккинчи бўлимида ҳужумкор футбол намойиш этгандик, бунинг натижасида йирик ҳисобда зафар қучдик.     

Азамат Алланиёзов (“Навбаҳор” ҳужумчиси): - Аввало бугунги ғалаба билан барча наманганлик мухлисларни табриклайман. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини майдонда тўлиқ бажариб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Бундан хурсандмиз. Майдонга бугун ўзгача иштиёқда тушгандим ва гол уришимни сезгандим. Асоосийси, жамоамизга кўпроқ фойда келтирсам бўлди. 

Учрашувнинг илк дақиқаларидан майдонда ҳаракатланганимда, нечта тўп киритган бўлардим? Билмадиму, лекин гол уришим аниқ эди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика