UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  19 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

Азамат Абдураимов: "Толибжонов нима учун яна "Андижон" - "Пахтакор" учрашувига тайинланганини билмайман" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Толибжонов нима учун яна "Андижон" - "Пахтакор" учрашувига тайинланганини билмайман"

"Андижон" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
"Биринчи ўйин биз учун байрам эди. Фаолиятимда биринчи марта мен бошқараётган жамоа ўйинини кўриш учун стадионга шунча одам келди. Бугун мағлуб бўлдик, лекин учрашув тугагач мен йигитларга ўйин учун раҳмат айтдим. Ҳали барчаси олдинда. Мухлисларни янги мавсум билан табриклайман. Бизни қўллаб-қувватлаб туришгани учун раҳмат айтаман.

Расковни алмаштиришга сабаб Искандеров бизга биринчи бўлимда бизга катта ташвиш туғдирди. Шу боис битта ҳужумчи ўрнига Бекзод Ғозиев майдонга туширдик.

Кечаси билан ёққан ёмғир майдон ҳолатини жуда ёмон ҳолга олиб келди. Шу боис комбинациялар ташкил қилишда қийинчиликка дуч келдик.

Олим Толибжоновни нима учун яна "Андижон" - "Пахтакор" учрашувига тайинланганини билмайман. Биз 2012 йилги мавсумдаги тарафкашлик қилиб бошқарганини ёдга олиб ПФЛга хат билан мурожаат қилдик. Аммо бу хат эътиборсиз қолди. Иккинчи марта бу ҳакам "Пахтакор"га қарши ўйинда Андижонда ишлади... Иккинчи бўлимда пенальти берилмади, бу ерда менимча бу тоза пенальти эди.

Бугун ҳакамлар туфайли мағлуб бўлагнимиз йўқ. Маҳаллий футболчилар доим таркибда бўлишган, бундан кейин ҳам бўлади. Лекин олий лигада фақат андижонлик футболчиларни ўйнатиш мажбурияти йўқ. Ким ўйинга тайёр бўлса ўша ўйнайди. Агар маҳаллий футболчиларни майдонга тушираверсам ва биринчи лигага тушиб кетсак мухлислар келиб раҳмат дейишмайди, натижа ҳам муҳим. Масалан, Абдураҳимов ўзини кўрсатмоқда ва асосий таркибда ўйнамоқда. Ўз майдонимиздаги кейинги ўйинни "Машъал"га қарши ўтказамиз. Ўша ўйинга барчани таклиф қиламан", - дейди Азамат Абдураимов.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика