UZ

Сўнгги янгиликлар

23:34ЖЧ-2022 саралаш. Ён қўшниларимиз 4-турни қандай ўтказишди?  0 23:30ЖЧ-2022 саралаш. Баҳрайн кутилмаганда Эронни таслим этди, Қатар эса Уммондан устун келди  9 23:10Евро-2020 саралаш. Швеция – Испания, Лихтенштейн – Италия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум  6 22:55Евро-2020 саралаш. Пуккининг дубли Финляндияга йирик ғалаба тақдим этди  2 22:35Роппа-роса 9 ой ўтиб, Ўзбекистон МТЖ кетма-кет 2та расмий ўйинда зафар қучди  31 22:20Шомуродовнинг голли серияси 4та ўйинга етди  32 21:49Coca-Cola Суперлигаси 22-тур учрашувлари бошланиш вақтлари  7 21:45"Golden Boy 2019" давогарларининг трансфер нархлари билан танишинг  2 21:41"Имкон" - Фарғона вилояти чемпиони!  2 21:36Сингапур бош мураббийи: "Ўзбекистон ҳар томонлама биздан кучлилик қилди"  56 21:32Одил Аҳмедов: "Бугун нима бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди"  38 21:30Буффон ўтмишига хат йўллади  7 21:20"Спорт ТВ" бугун Фаластин - Саудия Арабистони учрашувини намойиш этади  58 21:00Алексис Санчес жарроҳлик столига ётқизиладими?  3 20:35Карикатура: "Эль-класико"га 11 кун қолди   16

Азамат Абдураимов: "Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ёши катта футболчилар бор эди..." Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ёши катта футболчилар бор эди..."

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 18-22 сентябрь кунлари Тошкентда Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этади.

Вакилларимизга Ҳиндистон, Баҳрайн ва Туркманистон ўсмирлари рақиблик қилишади.

Терма жамоамиз устози Азамат Абдураимов ушбу саралаш баҳсларидан олдин бир қатор саволларга жавоб берди.

- Сўнгги йилларда Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари хатто Осиё чемпионатига ҳам чиқа олишмаяпти. Шу боис сизнинг жамоаингизда босим борми?

- Биздан олдинги ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига чиқа олмагани туфайли ҳозир биз саралаш баҳсларида 2-саватчадан жой олдик. Ҳиндистон 1-саватчадаги жамоа бўлиб гуруҳимиздан жой олган. Айнан улар гуруҳ фаворити ҳисобланади. Бошқа томондан олиб қараганда агар олдинги ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига чиқа олишганида биз фақат шу йил бошида йиғилардик. Қитъа чемпионатига чиқа олишмагани туфайли бизнинг жамоа ўтган йил ташкил этилди ва тайёргарлик учун кўпроқ вақт бўлди. Бу давр мобайнида мен терма жамоага номзод бўлган деярли барча футболчиларни кузатдим. Терма жамоамиз Осиё чемпионатига чиқиш вазифасини бажаришимиз керак. Шогирдларим бунга тайёрлар. Мақсадимиз - гуруҳда биринчи ўринни олиб қитъа чемпионатига чиқиш. Олдинги ва ҳозирги ЎФА раҳбарияти фақат максимал вазифалар қўймоқда. Энг олий мақсад эса Жаҳон чемпионати. Балки бизда Естафеев жамоасида бўлгани каби ёрқин юлдузлар йўқдир, аммо жамоавий ўйин эвазига натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Душанбе ва Москвадаги мусобақаларда йигитларда характер борлигини кўрдик.

- Москвада ўтган “Star Way” хотира турнирининг иккинчи турида Сербия билан ўйинда ҳакам сизга қизил карточка кўрсатди. Ўша вазиятда нима содир бўлганди?

- Афсуски ўсмирлар футболида ҳакамлик яхши даражада бўлмайди. Сабаби энди ҳакамликни бошлаётган ёшлар ишлашади. Сербия билан ўйинда бош ҳакам мени четлатди. Серблар жисмонан бақувват шу боис жуда кескин ўйнашади. Рақиб футболчиси қоида бузганида бутун мураббийлар штабимиз бунга эътибор қаратишни сўради. Бош ҳакам олдимга югуриб келди ва захира ҳакамининг гапига кўра менга қизил карточка кўрсатди. Эътиборлиси шундан кейин бу қарори хато бўлганини сезган шекилли сербиялик икки футболчига қизил карточка кўрсатди. Четлатиш туфайли сўнгги турда Россия билан ўйинда захира ўриндиғида ўтира олмадим. Албатта бу нарса бизга панд берди. Сабаби руслар иккинчи таймда 10 киши бўлиб қолишди, уларнинг дарвозабони четлатилганди. Рақиб камчиликда қолганида қандай ҳаракат қилишни, қандай тактик ўзгаришлар кераклигини мен вақтида ёрдамчиларимга етказиб бера олмадим ва ўйин 0:0 ҳисобида тугади. Агар ўшанда захира ўриндиғида бўлганимда балки Россияни ҳам мағлуб эта олармидик.



- Ёзда Душанбеда Тожикистон билан ўртоқлик учрашувида 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйганимиздан кейин сиз рақиб сафида ёши катта футболчилар бор деб айтгандингиз. Шунда ўзбек футбол мухлислари орасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ҳам бундайлар борку деганлар кўп бўлди. Мана шу мухлисларга нима дейсиз?

- Тожикистон ўсмирлар терма жамоасида ёши катта футболчилар борга ўхшади дегандим. Ўтган йил Тошкентда ушбу жамоа CAFA мусобақасида иштирок этганди. Ўшанда биз Тожикистонни 3:0 ҳисобида мағлуб этгандик. Бу йил Тожикистон ўсмирлари сафида ўтган йил Тошкентга келган футболчиларни деярли кўрмадим. Оддий одам ташқаридан қараганда ёши катта футболчи экан деб ўйлайди. Менда ҳам шундай бўлди, улар кўринишидан ва жисмоний томонлама 16 ёшга ўхшамади. Ўзбекистонда олдин ҳам ҳозир ҳам ўз ёшидан катта футболчилар бор ва бўлган. Бундай нарса бутун дунёда бор. Эрон, Тожикистон ва айниқса Афғонистон ўсмирлар терма жамоасида бундай футболчилар жуда кўп. Қайтараман бу шунчаки менинг фикрим, буни расман тасдиқлай олмайман. Ўзингиз ҳам футболчиларга қарасангиз ёши катта деб ўйлайсиз.

ЎФА анча йиллардан буён ёши кичиклаштирилган футболчиларга қарши курашиб келмоқда, уларни топиб жазолади ҳам. Демак бизда ҳам бундай иллат мавжуд. Тан олиб айтаман бизнинг жамоада ҳам бундай футболчилар бор эди, текширувлар натижасида уларни аниқладик ҳамда терма жамоадан четга чиқардик. Айни пайтда мен бошчилигимдаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ёши кичиклаштирилган футболчилар қолмаган.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+15   
12 сен 14:36:58
Узбекман
Азаматака кетинг мураббийлик сизга эмас, сиз бошка иш килинг. Россияда ишланг русчани яхши билишади
+12   
12 сен 14:49:34
MILANELLO_ROSSONERI
smiletea фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нима кераги бор бунака ахлатларни титкилашни, хар кандай футболчи мураббиййи ишдан кетгандан кейин устидан мағзава агдаради, узимизни футболчилардек, Куперни эришган юткуларини хам инкор килолмайсиз
Эктор Купер бирон соврин ютганми? Валенсия билан икки марта финалда ўйнади дегани бу ютуқ эмас.Ёки Интер билан скудеттони ютдми. Мальорка аутсайдерлар қаторида юрди. Миср ЖЧ да хамма ўйинни бой берди. Ўзбнекистонга келиб бизни осиёга шарманда қилди. ҚАНИ КУПЕРНИ ЮТУҚЛАРИНИ САНАБ БЕРИНГЧИ УНДА!
+12   
12 сен 14:26:56
MILANELLO_ROSSONERI
Бир қатор сабабларга кўра мен клуб мураббийидан, унинг касбий ва инсоний фазилатларидан кўнглим қолди (Роналдо "Интер" бош мураббийи Эктор Купер ҳақида гапирган, лекин уни исмини айтиб ўтишни истамаган). У билан клубимиз ҳеч нарсага эришмаслигига амин бўлдим. Бундан ташқари, орамизда бегоналашиш кучайди. Мен ўйинга тайёр бўлганимда жангга шошилдим. У мени сабабсиз захирада қолдирди. Бу бир неча марта такрорланган. Япония ва Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган жаҳон кубоги яқинлашаётган эди ва мен терма жамоадан чақирув олмасликдан жиддий қўрқишни бошладим. Ўйин амалиётисиз қолган футболчи кимга керак? Ўзаро совуқ муносабатларимиз хеч қачон ҳал қилинмади.

Демак, сизнинг кетишингиз муқаррар эди?

Ҳа, жаҳон чемпионатига кетиш олдидан, мен ушбу мураббийнинг бошчилиги остида энди ўйнамаслигимни айтдим. Клуб президенти менга вазият яхшиланишига ваъда берди. Аммо Осиёга кетишдан олдин, вазият оғир аҳволдалигича қолганди. Кейин, мен бутунлай терма жамоадаги ўйинларга эътиборимни қаратдим ва энди Моратти билан курашишга тўғри келмади. Мен жаҳон чемпиони унвонига эга бўлиб қайтганимда, дарҳол бу одамнинг бошчилиги остида машғулот ўтказмаслигимни айтдим (Купер назарда тутилган). Мораттидан аниқ жавоб бўлмагани учун, мен "Интер"да ўйнашни давом эттиришни хоҳламаслигим тўғрисида аниқ қарор қилдим.

Сизнингча, Куперни жамоадан кетиши бирон нарсани ўзгартирармиди?

Ўйлашимча шундай... Айниқса "Интер" учун! Бу клуб ниҳоят ғалаба қозониш имкониятига эга бўларди. "Интер" таркибида жуда яхши ўйинчилар бор, аммо ғолиб руҳиятига эга футболчиларнининг ғалаба қозонадиган мураббийи йўқ. Массимо Моратти жамоага дунёнинг энг яхши футболчиларини сотиб олишига қарамай, италияликлар юқори натижаларга эришмаслигидан чарчашган. Мухлислар ва клуб президенти кўпроқ нарсага лойиқдир.
+5   
12 сен 14:53:22
Макс Пейн
smiletea фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мисрни Купер ЖЧга олиб чиккан, Салох сабабли эмас, мана хозири Миср Африкада хеч нарса килолмаяптику, Салох билан хам, гурухдан хам чика олмади охирги мусобакада ё нотугрими
именно гурухидан чикди чорак финалда ЖАР га ютказиб кўйди
+4   
12 сен 14:48:00
Макс Пейн
Terma Jamoamiz lagerida nima gaplar yozib turinglar adminlar yoki litsenziyangizni olib qo'yilishidan qo'rqvosilami yoki UFA ni binosiga kirgizishmyaptimi nega jimsila bir nima dib yozila iltimos sizlardan?
+4   
12 сен 14:34:59
ManUzb
Тожикистонликлар катта кўринишди? Бизникилар кичик кўринишган бўлса демак гўшт ейишмагандир? Ахир гўшт қиммат бўлдику
+3   
12 сен 16:07:18
Alisher Mavlonov
Yoqoling iltimos vatan uchun noloyiq odamsiz
+3   
12 сен 15:18:37
Abduvosit 95
FCMAN YUN фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Men KUPER ga ishonaman Biz Falastin bn ximoyada oynay olmayapmizmi aniq Yaponya Eron bn ximoya ilma teshik bolib ketadi Kuper kelganidan beri Avstralya ga qarshi korsatilgan uynni biz yolga qoyishimiz kerak usha uyin menimcha kopchilikka yuquvdi. Bazi bir uzuru ichi qora insonlarga maslaxatim Kuperni ishini taxlil qilish bizni mutaxasischalarimizga emas. Ustoz SH Jorayev gaplari bor,, siz sherali jorayev bolish uchun u kechgan daryolardan keching '' gaplarim kimgadur yoqmagan bolsa uzur sorayman agar biz xozir Kuperni xaydab yuborsak bu juda katta xato boladi
Qanaqa uztoz otarchi tottivoz xotinvoz
+2   
12 сен 15:18:28
Abramovich
Хали хам бор еши катта болалар. Захирадаги боллар хам катталаштирилган. Узизни узиз ва хамма нарсани куриб Турган одамларни алдаш яхши эмас. Сиз ахир афсона сиз сизга тугри келмайди.
+2   
12 сен 15:05:26
Макс Пейн
smiletea фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хоп нимага эришди, Купер узок масофали мусбоакаларга уйнашни билгани учун Миср чикди ЖЧга, Салох нима килиб берди
жахон чемпионатида Мисрни ўйинини кўрдизми ёки онлайн матч центрда счётини томоша қилиб ўтирганмисиз Салох жарохатдан энди қутилган пайтиди хали формага кириб улгурмаган эди агар Купер шунақа пиз..ец тренер бўлганда йўлини топарди Мисрни ўйини именно Салохга боғланган эди Куперни йеб...нутий тактикасигамас!
+1   
12 сен 17:29:35
aral2019
Бунинг кулида уйнаган боллар професионал футволши булиб етиши кийин шунки Азамат ака футволнинг ф харбиниям тушинмайди факат таниш билиш
+1   
12 сен 15:25:16
smiletea
Макс Пейн фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
жахон чемпионатида Мисрни ўйинини кўрдизми ёки онлайн матч центрда счётини томоша қилиб ўтирганмисиз Салох жарохатдан энди қутилган пайтиди хали формага кириб улгурмаган эди агар Купер шунақа пиз..ец тренер бўлганда йўлини топарди Мисрни ўйини именно Салохга боғланган эди Куперни йеб...нутий тактикасигамас!
Максимал вазифа ЖЧга чикиш эди, Сиз нима деб уйлайсиз Абрамов УЗБни ЖЧга олиб чиккан такдирда Миср уйнаган командаларни ютадими, УЗБни хам максади ЖЧ чикиш
+1   
12 сен 15:09:31
Haerullo
Аравани обкочябти хозир хам бор! Ёши коталар.2000,2001 лар йук деса тугри буларди
+1   
12 сен 15:02:28
998915667530
UzBekistanTEAMFCc фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Расман хали бўшатилмади.sport.uz сайитига киринг.
Рахмат жавоб учун. Барака топинг.
+1   
12 сен 14:59:27
998915667530
Факат футбол фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
SPORTS.uz сайтида чиққан Эктор Купер борасидаги хабарга ЎФА расмийсининг изоҳи 12 сентябрь, 2019, 11:30 10 Терма жамоамиз мураббийи тўғрисида расмий маълумот Ads Бугун SPORTS.uz Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер лавозимидан озод этилгани тўғрисида хабар чоп этилди. Хабарда шунингдек, аргентиналик мутахассиснинг ўрнига Вадим Абрамов тайинланиши, бу борада ЎФА раҳбарияти Абрамов билан музокара ўтказгани тўғрисида ёзилганди. SPORTS.uz: Эктор Купер лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига ким тайинланиши ҳам маълум Ушбу маълумот қанчалик тўғри эканлигини билиш мақсадида SPORTS.uz сайти ходими ЎФА расмийларига юзланди. Улар эса Эктор Купер ҳозирча лавозимидан озод этилмагани, ҳали аргентиналик мутахассис билан келажак режалари борасида раҳбарият гаплашиб олишини маълум қилишди. Шунингдек, Эктор Купер мураббийлик лавозимида бўлганлиги учун ЎФА бошқа мураббий билан музокара ўтказмаганини ва бу тўғри эмаслигини маълум қилишди. Вадим Абрамов: Терма жамоага қайтишим борасидаги гап-сўзларни эшитиш қулоққа ёқади Бир сўз билан айтганда, SPORTS.uz сайтида чиққан Эктор Купер борасидаги хабарни ЎФА расмийлари нотўғри эканлигини маълум қилишди. Биз эса воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Рахмат жавоб учун барака топинг.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг