UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  1 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   0 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  4 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  2 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  20 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  29 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  4 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  7

Азамат Абдураимов: "Молиявий томондан ҳали ижобий ўзгаришлар бўлаётгани йўқ" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Молиявий томондан ҳали ижобий ўзгаришлар бўлаётгани йўқ"

Кеча "Андижон” жамоаси Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинини якунлади.
Йиғиннинг сўнгги кунида андижонликлар биринчи лига вакили “Обод” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушдилар. Ушбу ўйинда "Андижон" рақибини 7:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мазкур беллашувда Алишер Азизов хет-трикка эришган бўлса, Касьян, Расков, Ражабов ва Усмонов биттадан голга муаллифлик қилишди.

“Андижон” таркиби:Т.Ғаниев, Т.Султонов, Д.Турсунов, Ж.Мирабдуллаев, А.Касьян, Б.Ғозиев, Ш.Шаймонов, М.Камолов, А.Ражабов, В.Расков, А.Азизов.
Захирадан майдонга тушганлар:Т.Усмонов, А.Раҳмонов, И.Отахонов, К.Кападзе, А.Жўрабоев.
Голлар:А.Азизов (3та), В.Расков, А.Ражабов, А.Касьян, Т.Усмонов.

Йиғиннинг сўнгги кунларида таркибга яна бир қатор янги ўйинчилар қўшилишди. Кутилганидек дарвозабон Темур Ғаниев 4 март куни “Локомотив”дан “Андижон” сафига қўшилди ва у билан бир йиллик шартнома имзоланди. Бундан ташқари ҳужумчи Анвар Ражабов ҳам жорий мавсумни “Андижон”да ўтказадиган бўлди. Бу ҳужумчи куни кеча таркибга қўшилди ва кеча “Обод”га қарши учрашувда майдонга тушиб битта гол урди. Алишер Азизов билан Анвар Ражабов жамоамизда ижара асосида ўйнашадиган бўлди. Шунингдек, пойтахтдаги йиғиннинг сўнгги кунида таркибга Камрон Кападзе ҳам қўшилди.

Жамоа устози Азамат Абдураимов йиғин якунлари ҳақида қуйидагиларни билдирди. “Тошкентдаги йиғин кўнгилдагидек якунланди. Ушбу йиғинда таркибни ҳам анча шакллантириб олдик. Йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга Темур Ғаниев ва Анвар Ражабов каби маҳоратли ўйинчилар қўшилишди. Ғаниев, Ражабов ва Азизов билан шартнома тузиб уларни заявкага киритдик. Ражабов билан Азизов “Пахтакор”га тегишли бўлишгани учун уларни ижарага олдик. Бу билан дарвоза ва ҳужум чизиқларимизни кучайтиришга эришдик. Ишонаманки, бу футболчилар жамоамизга муносиб ёрдам бера олишади.

Фақат битта муаммо молиявий томондан ҳали ҳам ижобий ўзгаришлар бўлаётгани йўқ. Қолаверса, ҳамон ўтган йилги қарзлар бартараф этилгани йўқ. Мавсум бошланишига қадар бу муаммолар бартараф этилишига умид қиламиз”.

Энди 8 мартдан “Андижон” тайёргарликни ўз қароргоҳида давом эттиради. 10 март куни эса “Нефтчи” жамоасига қарши назорат ўйини ўтказилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика