UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  4 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  1 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3

Азамат Абдуллаев: “Мухлислар ҳам мени “Нефтчи”да қолишимни исташади” Янгиликлар

Азамат Абдуллаев: “Мухлислар ҳам мени “Нефтчи”да қолишимни исташади”

Ҳамюртимиз Азамат Абдуллаев Қирғизистон чемпионати иштирокчиси “Нефтчи” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Айтиш керакки, Абдуллаев 2019 йилдан буён фаолиятини қўшни мамлакатда ўтказмоқда. Қирғизистон кубогидаги ғалабадан сўнг Азамат билан суҳбатлашдик.

Кубокдаги ғалаба тўғрисида

- Мавсум аввалида раҳбарият клубга ОФК кубогига йўлланма олиш вазифасини белгилаб берганди. Шу вазифа йўлида кубок баҳсларига катта эътибор қаратдик. Финалда жуда қийин ўйин ўтказиб, муваффақиятга эришдик. “Нефтчи” келгуси мавсумда ОФК кубогида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

“Нефтчи”даги фаолияти хусусида

- Бу жамоада 2019 йилдан буён тўп тепмоқдаман. Клуб раҳбарияти менга барча шароитларни яратиб берган, ўзимни бу ерда жуда эркин ҳис қиламан. Қолаверса, мухлисларнинг ҳам менга бўлган ишончи юқори. Клубда қолишмни исташади. Шу жиҳатлари билан “Нефтчи”да тўп тепмоқдаман.

Ўзбекистон клубларидан таклифлар борасида

- Тўғриси, охирги 3 йил давомида Суперлига клубларидан менга умуман таклиф бўлгани йўқ. Ҳар йили Про-лига клубларидан алоқага чиқишади. Шунингдек, менга Тожикистон ва Қирғизистон жамоаларидан таклифлар бўлди.

Келгусидаги режалари тўғрисида

- Агар мен “Нефтчи”дан ҳам яхшироқ таклиф олмасам, балки шу ерда қолишим мумкин. Ҳозирда агентлар томонидан бир нечта жамоалардан қизиқиш борлиги айтилмоқда. Жиддий таклиф бўлса, шунда ҳаммасини ўйлаб кўриб, бир қарорга келаман. Ҳозирча келажагим хусусида ҳеч нарса айта олмайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика