АЗ Австралия терма жамоаси дарвозабони билан шартнома тузди
10 янв 2023 13:45
Янгиликлар
АЗ Австралия терма жамоаси дарвозабони билан шартнома тузди
АЗ Австралия термаси ва "Копенгаген" посбони Мэтью Райан билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Келишув суммасига аниқлик иритилмаган. 30 ёшли футболчи Нидерландия клуби билан 2024 йилнинг июнь ойи охиригача шартнома имзолади ва 1-рақам остида ўйнайди.
Райан жорий мавсум "Копенгаген" сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та ўйинда 12 та гол ўтказиб юборди. 2022 йилги Жаҳон чемпионатида дарвозабон Австралия терма жамоаси билан 1/8 финалгача етиб борган ва жамоанинг барча 4 та учрашувида иштирок этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар