UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  0 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15

Aёллар футболи. Ўзбекистон - Экватор Гвинеяси 5:0 Янгиликлар

Aёллар футболи. Ўзбекистон - Экватор Гвинеяси 5:0

Кеча Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси “Festival Women’s Trophy 2021” халқаро турнирининг очилиш учрашувида майдонга тушди.

Анталя шаҳридаги “Emir Hotels” спорт мажмуасида ўтган мазкур баҳсда вакилларимиз Африка қитъасининг икки карра чемпионлари Экватор Гвинеясига қарши кураш олиб борди.

Ўйинни тўлиқ устунлик билан ўтказган аёллар терма жамоамиз якунда 5-0 ҳисоби билан ғалабага эришди. Голларга Нилуфар Қудратова, Мафтуна Шойимова, Диёра Хабибуллаева ҳамда Лианна Нарбекова муаллифлик қилди.

Баҳром Норсафаров шогирдлари бугун куннинг иккинчи ярмида навбатдаги учрашув учун тайёргарлик жараёнини бошлайди. 20-феврал кунги 2-тур баҳсида терма жамоамизга Жаҳон чемпионатларининг мунтазам иштирокчиси, Африка биринчилигининг 11 карра ғолиби Нигерия аёллар терма жамоаси рақиблик қилади.

“Festival Women’s Trophy 2021” | 1-тур

Ўзбекистон 5:0 Экватор Гвинеяси
Голлар:
Нилуфар Қудратова (дубль), Мафтуна Шойимова, Диёра Хабибуллаева, Лианна Нарбекова

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика