"Айнтрахт": "Йович борасида бир неча клублар таклиф билан чиқди, аммо "Реал" эмас"

Mirjalol Normatov
5 май 2019, 12:48
"Айнтрахт" спорт директори Фреди Бобич ҳужумчи Лука Йовичнинг "Реал"га ўтгани борасидаги хабарларни инкор этди.

"Бир неча клублар Йович борасида таклиф билан чиққани рост. Аммо улар орасида "Реал" йўқ. Алдамаяпман. Улар ҳақиқатдан ҳам биз билан боғланмади", - деди Бобич.

Бу мавсумда 21 ёшли Йович "Айнтрахт" таркибида барча турнирларда 44 ўйинда қатнашиб, 26 гол урди ва 7 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN