UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  2 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  1 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  5 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  5 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  20 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  7

Айбек Нурбоев: "Бугунги ўйиндаги ғалаба жуда муҳим эди, акс ҳолда турнир жадвалида орқада қолиб кетардик" Янгиликлар

Айбек Нурбоев: "Бугунги ўйиндаги ғалаба жуда муҳим эди, акс ҳолда турнир жадвалида орқада қолиб кетардик"

"Жайхун" бош мураббийи Айбек Нурбоев Про лига 7-тур доирасидаги "Олимпик"га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик, сабаби меҳмондаги ўйинларда очко ололмай келаётгандик. Ўйинимиз даставвал 26 майда бўлиб ўтиши керак эди, аммо 1 июнга кўчирилди ва бу бизга янада яхшироқ тайёргарлик кўришга имконият яратди. Ўйинга келадиган бўлсак, бошқача тактик схемада ўйинга чиққанимиз сабаб, биринчи таймдаги режаларимиз амалга ошмади. Бу схема илк бор "Олимпик"га қарши қўлланди, аммо муваффақиятсиз кечмади, шундай бўлса ҳам вазиятлар бўлмади деб айта олмайман, бош билан берилган зарба дарвоза устунига тегиб қайтди. Сўнгра иккинчи бўлимда ўзгаришлар қилдик ва эски схемага қайтдик. Шундан сўнг ўйинчиларимиз ўзларини яхши ҳис қилишди ва тайм бошида голлар урдик. Йигитларга раҳмат айтаман, бу ғалаба муҳим эди. Шу ғалаба орқали турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилаб олдик. Уйда бўлиб ўтадиган "Локомотив" ва "ФарДУ" жамоаларига қарши ўйинларга ҳам яхши тайёргарлик кўрамиз. "Локомотив" ва Мирко Еличични яхши биламиз, улар ажойиб футбол намойиш этишмоқда. Уларга кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан.



— Ушбу ўйинда "Жайхун" ўйинчиларга катта иштиёқ билан майдонга тушганлари билинди. Ҳатто Нукусдаги ўйинда ҳам бунчалик иштиёқни кўрмагандик. Бунинг сабаби нимада?

— Юқорида айтганимдек, меҳмонда ғалаба қозонишимиз керак эди. Бунга қадар ҳам сафарда яхши ўйинлар кўрсатганмиз, буни бошқа мураббийлар ҳам эътироф этмоқда, аммо натижа масаласида омадимиз келмаётганди. Йигитларга жадвалдаги ҳолатимиз яхши эмаслигини тушунтирдим ва ютмасак орқада қолиб кетишимизни айтдим. Йигитларга мотивация беряпман, бу ушбу жамоанинг Про лигадаги илк иштироки. Мақсадимиз аввало Ўзбекистон терма жамоасига ўйинчиларни етказиб беришдир, кейинчалик эса "Арал", Суперлига клублар ва ёшлар терма жамоаларига. Улар учун Тошкентдаги ҳар бир баҳс ўзига хос мотивация бўлмоқда. Уларга ушбу ўйинларда мутахассислар кузатиб боришлари орқали Суперлига клубларининг эътиборларини тортишлари мумкинлиги ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига жалб қилинишлари мумкинлигини айтаман.

— Бугунги ўйин учун қайдномада Нурбек Сарсенбаев ўрин олмади. Ўйиндан олдин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси рўйхати эълон қилинди, аммо уни ўша рўйхатдан ҳам топа олмадик. Бунинг сабаби нимада?

— Унинг қўшилганига кўп бўлмади. Шундан сўнг у жароҳат олди ва сафимизга қайтганига уч кунгина бўлди. Ҳозирда якка тартибда шуғулланмоқда ва формасини тиклаб олиши керак. Ҳозирда пауза кераклиги ҳақида терма жамоани ҳам хабардор қилдик. У ҳозирда Нукусда икки маҳал машғулотлар олиб бормоқда ва ўзини устида ишламоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика