

Баҳс 2:3 ҳисобида "шпорлар"нинг ғалабаси билан якунланди ва Лондон клуби Чемпионлар лигаси финалига йўл олди.
Ушбу баҳсда иштирок этган Голландия клубининг икки марокашлик футболчилари Ҳаким Зийеч ва Нуссайр Мазрауи рўза тутган экан. Марокашликлар 24-дақиқада оғиз очиб, баҳсни давом эттиришди. Рамазон ойида деярли барча мусулмонлар қуёш чиқишидан то ботгунига қадар овқат ва сувдан тийилишади.




