“Аякс”ни талаш бошландими?

Давид Нерес ПСЖ билан келишувга эришгани айтилмоқда.

“Аякс”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Давид Нерес фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин. Маълумотларга кўра, футболчи аллақачон Париж клуби билан шахсий келишувга эришган. 22 ёшли футболчининг трансфери 50 млн еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсум футболчи Эредивизияда 8 та, ЕЧЛда эса 3 та гол уришнинг уддасидан чиқди.


Манба: Football24