"Аякс" футболчиси чемпионликни кимларга тақдим қилиниши кераклигини айтди
26 апр 2020 10:29
Янгиликлар
"Аякс" футболчиси чемпионликни кимларга тақдим қилиниши кераклигини айтди
"Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфико коронавирус пандемияси сабабли Нидерландия чемпионати чемпионсиз якунлангани ҳақида гапирди.
Якунланган Эредивизия турнир жадвалида "Аякс" 1-ўринда эди, улар 25 ўйинда 56 очко тўплаганди. 2-ўриндаги АЗ ҳам шунча очко жамғарганди.
"Ҳа, соврин қўлга кирита олмаганимиздан мамнун эмасмиз, аммо ҳаётда футболдан-да керакли нарсалар бор.
"Аякс" ушбу чемпионатни 1-ўринда тугатганидан хурсандман. Аммо ҳозир буни ўйлайдиган вақт эмас. Шифокорлар - улар ҳақиқий чемпионлар, совринни уларга бериш керак", - деди Тальяфико.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар