UZ

Сўнгги янгиликлар

09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  2 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0

Австралия термаси ҳимоячиси Ўзбекистонни мағлуб қилиш йўлини топишга ваъда берди! Янгиликлар

Австралия термаси ҳимоячиси Ўзбекистонни мағлуб қилиш йўлини топишга ваъда берди!

Осиё кубоги учинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга қарши баҳс олиб боради.

Австралия терма жамоаси ҳимоячиси Кэмерон Бургесс Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдин берган интервьюсида жамоа учинчи турда ҳам ғалаба қозониш йўлларини топа олишига амин эканлигини айтди.

"Осиё кубогига ҳар бир ўйинда ғолиб бўлиш учун келганмиз. Бирорта ўйинда осон бўлмаслиги аниқ. Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозониш йўлини албатта топамиз. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш жамоага ишонч бағишлайди.

Рақибнинг кучли жиҳатларига эътибор қаратишимиз керак. Ўзбекистон ҳам гуруҳда биринчи ўринни эгаллашга интилади. Шундай экан, ўйин қизиқ бўлиши аниқ. 

Ўзбекистонга қарши осон бўлмайди, чунки бу турнирда барча ўзининг бор кучини ишга солмоқда. Дастлабки, икки турда жуда ҳам жуда қийин бўлди. Бу эса ҳар доим ҳам тўртта ёки бешта гол ура олмаслигимизни англатади, аммо ғалаба қозониш биринчи ўринда бўлади. Менимча, охирги иккита ўйинда шу нарсани кўрдик. 

Сурия ва Ҳиндистонга қарши ўйинда биз хотиржамлик билан ўз ўйинимизни кўрсатдик. Бу жамоада эканимдан мамнунман", -дейди Кэмерон Бургесс.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган муҳим учрашув 23 январь куни, Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади. Бу ўйиндаги ғалаба Ўзбекистон терма жамоасига гуруҳда биринчи ўринни тақдим этади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика