UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  0 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  2 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  9 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  8 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  11 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  14 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  12

Авазбек Ўлмасалиев: "Бунёдкор"га раҳмат. ЦСКА қизиқиш билдирди. Лекин..." Янгиликлар

Авазбек Ўлмасалиев: "Бунёдкор"га раҳмат. ЦСКА қизиқиш билдирди. Лекин..."

ОКМК жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибга Авазбек Ўлмасалиевни қўшиб олди.

Сўнгги 3 мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган футболчи янги мавсумда Олмалиқда тўп тепади. Орада турли манбалар унга ЦСКА томонидан қизиқиш борлигини ҳам эълон қилди. Бу қанчалик ҳақиқат эди? Нима учун ОКМКни танлади? Шу ва бошқа саволларга Авазбек Ўлмасалиевдан фикр олдик.

- "Бунёдкор"га келганингизда ёш футболчи эдингиз. Асосий таркиб футболчисидан жамоа сардори даражасигача кўтарилдингиз...


- "Бунёдкор" жамоасига катта раҳмат айтаман. Клуб билан турли даврларни бошдан кечирдик. Бир нечта мураббийлар билан ишладик. Ғалабали онлар ҳам, мағлубиятли пайтлар ҳам бўлди. Бу жамоа бир умр қалбимда қоламан. Насиб қилса, яна шу жамоада ўйнайман.

- ЦСКА жамоаси қизиқиш билдиргани ростми? Бу ҳақидаги хабарни биринчи бўлиб кимдан эшитдингиз?


- Ҳа, ЦСКА жамоасидан қизиқиш бўлди. Лекин аниқ таклиф билан чиқишгани йўқ. Агентлар бу ҳақида маълум қилишди. Яна турлича вариантлар беришди. Ўхшамади шекилли жим бўлиб қолишди.




- ОКМКга ўтиш қандай содир бўлди?


- Миржалол Қосимов таклиф билан чиқдилар. Агар легионерга айланмасам, ОКМКга ўтаман деган эдим. Уйдагилар билан маслахатлашган ҳолда шу қарорга келдим.

- Универсал футболчи ҳисобланасиз. ОКМКда сиздан қайси позицияда фойдаланишмоқда?


- Қайси позицияда фойдам тегса, мураббий қаерда ўйнатса, ўша жойда ҳаракат қиламан.

- ОКМКда қайси рақамда тўп тепасиз?


- Ҳар бир футболчининг яхши кўрган рақами бўлади. Янги мавсумда 6-рақамда ўйнайман.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика