"Атлетико" Суаресга хабар қилмай "Барса"га 5 миллион евро тўлади
20 фев 2021 11:00
Янгиликлар
"Атлетико" Суаресга хабар қилмай "Барса"га 5 миллион евро тўлади
"Барселона" "Атлетико"дан форвард Луис Суарес учун пул олди.
Хабарга кўра, Мадрид клуби "кўк-анорранглилар"га трансфер учун 5 млн евро тўлади, шунингдек каталонияликлар турли хил бонуслардан 6 миллион евро олиши мумкин.
Олдинроқ "Барса" фақатгина 6 миллион евро бонуслар ҳақида хабар қилган эди.
Қайд этилишича, битимнинг ҳақиқий нархи хабар қилинмаган, сабаби "Барселона" ўйинчини клубдан кетгазиб юборишни хоҳлагани учун Суарес текинга кетмоқчи бўлган.
Шундай экан клублар ўйинчига хабар қилмасдан, 5 миллион евролик битим борасида келишишган.
Суарес "Атлетико"га "Барселона"даги 6 йиллик фаолиятидан сўнг ўтган эди. У Ла Лига пешқадамлари сафида жорий мавсум 19та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар