

Манбанинг хабарига кўра, футболчи кам ўйин амлиётига эга бўлаётганидан норози. Вазиятни ёзда таклиф билан чиқишга тайёр бўлган "матрасчилар" раҳбарияти диққат билан кузатиб бормоқда.

Испаниялик футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда у "Реал" сафида барча турнирлар доирасида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та тўп киритди ва 6 та голга пас узатди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Себальоснинг нархи 9 миллион еврони ташкил қилади.



