

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, испан клуби 29 ёшли футболчи билан 2024 йилга қадар мўлжалланган янги битим имзоламоқчи.
"Атлетико" испан ўйинчисини шартнома узайтирилганидан сўнг яна у сўнгги икки йилни ўтказган "Ювентус"га ижарага бермоқчи.
Мората ўтган мавсум барча мусобақаларда 48та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 9та ассист қайд этди.



