"Атлетико" кучайишда давом этади. Клуб яна бир трансферга қўл урди

Alisher
18 июл 2019, 17:05
Мадриднинг "Атлетико" клуби "Эспаньол" ҳимоячиси Марио Эрмосонинг трансферини эълон қилди.

Бу ҳақда Мадрид клубининг расмий "Twitter" саҳифаси хабар бермоқда. "Атлетико" ва Марио Эрмосо 2024 йилгача, яъни 5 йиллик шартномага имзо чекди.

Эрмосо "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи фаолияти давомида "Вальядолид" клубида ҳам тўп сурган.

Ҳимоячи "матрасчилар"га қадар 2017-2019 йиллар давомида "Эспаньол" шарафини ҳимоя қилган.

Футболчи 2018 йилдан эътиборан Испания терма жамоаси футболчиси саналади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/atleti