"Атлетико" илк трансферини амалга оширди

Aslanov Jasurbek
24 май 2018
"Вильярреал" ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес фаолиятини "Атлетико"да давом эттиради.

Мадрид клуби 21 ёшли хавбек билан 5 йиллик шартнома тузганини маълум қилди.

"Матрасчилар" ушбу трансфер учун "Вильярреал"га 20 млн. евро ўтказиб беришади.

Родри ЛаЛиганинг якунланган мавсумида 37та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 3та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia