

Учрашув тақдирини Мората ва Сауль томонидан киритилган голлар ҳал қилди. "Матрасчилар" 17 учрашувдан кейин ўз очколари сонини 29 тага етказиб олди. Эътиборли жиҳати шундаки, Диего Симеоне шогирдлари Ла Лига доирасидаги сўнгги ғалабасини 10 ноябрь куни "Эспаньол"га (3:1) қарши учрашувда қўлга киритганди.
Атлетико – Осасуна 2:0
15 декабрь, 01.00, «Ванда Метрополитано»
Голлар:
1:0 – 67 Мората, 2:0 – 75 Сауль.
Атлетико – Облак, Триппьер, Хименес, Санчес (Эррера, 63), Фелипе, Томас, Сауль, Лемар (Корреа, 54), Коке, Жоау Феликс (Эрмосо, 82), Мората.
Осасуна – Эррера, Эступиньян, Навас, Давид Гарсия, Ронкалья, Роберто Торрес (Адриан, 73), Рубен Гарсия, Брашанац, Мерида (Иньиго Перес, 79), Чими Авила, Ойер Санхурхо (Ибаньес, 73).
Огоҳлантиришлар:
Санчес (26), Эррера (53).




