“Атлетик” Руминия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзолади
28 май 2018 22:41
Янгиликлар
“Атлетик” Руминия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзолади
Бильбаонинг “Атлетик” клуби Руминия терма жамоаси ҳамда “Вииторул” ҳимоячиси Кристиан Ганя билан расман шартномага имзо чекди.
Испан клуби қишдаёқ “Вииторул” билан чап қанот ҳимоячисининг трансфери юзасидан оғзаки келишиб олганди. Ўшанда “Атлетик”нинг румин клуби ғазнасига 1 миллион евро ўтказиб бериши айтилганди.
Асли келиб чиқиши баск бўлган Ганя қайсидир маънода ватанига қайтгандек бўлди. “Атлетик” 26 ёшли футболчи билан 2021 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Кристианни сотиб олмоқчи бўлган клуб энди 40 млн евро тўлайди.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар